БАБУИН

БАБУИН, сариқ маймун (Papio cynocephalus) — павианлар уруғига мансуб маймунларнинг битта тури. Танасининг уз. 75 см, думи 60 см гача. Африканинг Анголадан бошлаб Шим. Мозамбиккача бўлган ҳудудларида, шунингдек Кения ва Жан. Сомалида тарқалган. Тоғ ва даштларнинг дарахтлар бўладиган жойларида яшайди. Кечаси дарахтларга чиқиб ётади, кундузи фаол ҳаёт кечиради. Жуни оч сариқ бўлганидан сариқ маймунлар ҳам деб аталади. Бабуин ўсимликлар илдизи, меваси ва ёш новдалари, ҳар хил ҳашаротлар билан озиқланади. Ўсимликлар билан озиқланиши туфайли қ. х. га бирмунча зиён келтиради. Бабуин қўлга тез ўрганади.