БАБУГАН-ЯЙЛА

БАБУГАН-ЯЙЛА — Қрим тоғларининг Бош тизмасидаги энг баланд тоғ, Гурзуф ва Алушта оралиғида. Ўртача бал. 1000—1400 м, энг баланд жойи 1545 м (Роман-Кош). Юқори юра даврининг оҳактошларидан таркиб топган. Карст ҳодисаси туфайли ер юзаси ўнқирчўнқир бўлиб кетган. Ён бағирлари ўрмон билан қопланган, тоғ тепаси тошлоқ ва ўтлоқ. Ён бағрида Қрим қўриқхона – ов хўжалиги жойлашган.