АЙРИБЕЛ ТОҒЛАРИ

АЙРИБЕЛ ТОҒЛАРИ — ЎзР Самарқанд вилоятидаги Зирабулоқ паст тогларининг шарқий қисми. Энг баланд нуқтаси 767 м. А. т. шим.-ғарбдан жан.-шарқка йўналган. Уз. 15 км. Жан.ғарбий ён бағирлари Қарноб чўлига тикроқтушган ва қуруқ сойлар билан ўйилган. Каттақўрғон сув омбори томон қараган шим.-шарқий ён бағирлари қияроқ. Тизманинг ўрта қисмида палеозойнинг оҳактош ва сланецларидан иборат кенглик бўйича йўналган қатор тепалар мавжуд бўлиб, улар оралиғида гранитлардан ташкил топган платосимон юзалар жойлашган. Айрибел тоғлари типик бўз тупроқлар минтақасида жойлашган, шим. ён багирларининг юқори қисмларида тўқ бўз тупроқлар бор. Эфемер ўсимликлар б-н бирга, қоражусан, қўзиқулоқ, оққурай ўсади. Яйлов чорвачилигида фойдаланилади.