АЙНИГАН ЭЛЕКТРОН ГАЗ

АЙНИГАН ЭЛЕКТРОН ГАЗ — хоссаларига зарралар айнийлиги сезиларли таъсир кўрсатувчи электрон газ (қ. Айнийлик принципи). Назарий жиҳатдан электрон газни мутлақ ноль т-рада батамом айниган дейиш мумкин. Айниган электрон газ модели металларнинг ҳоз. замон электрон назариясида катта аҳамиятга эга.