АЙЁМ

АЙЁМ (арабча, явм ва кун сўзининг кўплиги) — байрам олди ва байрам кунлари. Қутлуғ ва табаррук кунлар маъносида улуғ айём (улуғ кунлар) деб қўлланилган. «Улуғ айём» ибораси билан бир қаторда, ўзбек халқида «айёмлари қутлуғ бўлсин», «айёмингиз муборак бўлсин» тарзида байрам билан қутлаш, яхши тилаклар тилаб, бир-бирларига мурожаат қилиш одат бўлиб қолган.