АЙДАХО

АЙДАХО — АҚШ шим.-ғарбидаги штат. Катта қисми тоғлардан иборат. Шим. ва марказида Қояли тоғлар, шарқида Колумбия платоси, жан. да Снейк дарёси текислиги бор. Майд. 216,4 минг км2. Аҳолиси 1,1 млн. киши (1992), жум-ладан, шаҳар аҳолиси 47,5%. Маъмурий маркази — Бойсе ш. 3 мингга яқин маҳаллий халқ — индейслар бор. Шим. қисмида кончилик саноати ва рангли металлургия (қурғошин, pyx), жан. қисмида суғориладиган деҳқончилик (Снейк дарёси ва унинг ирмоқлари водийларида) иқтисодиётининг асосини ташкил этади. Суғориладиган экин майдони ишланадиган ерларнинг 1/3 қисмини банд қилган. Асосий экинлари: картошка (экин майдони жиҳатидан АҚШ да 1-ўринда, ялпи ҳосили жиҳатидан 2-ўринда туради); қанд лавлаги (АҚШда қанд лавлагининг 1Ғ10 қисми), буғдой ва ем-хашак экинлари экилади. Боғдорчилик, яйлов чорвачилиги ривожланган. Қ. х. товар маҳсулотининг ярмига яқинини чорвачилик беради. Айдахода кумуш, рух ва қўрғошин қазиб чиқарилади. Фосфорит захираси катта. Ишлаб берувчи саноатда асосий тармоқлари — рангли металлургия (Келлогг), озиқ-овқат саноати, ўрмончилик. Штатнинг марказий қисмида атом энергияси соҳасида илмий иш олиб борадиган йирик марказ бор. Туризм (Қуёш водийси ва б.) ривожланган, курорт кўп. Американи ғарбдан шарққа кесиб ўтадиган 2 та т. й. магистрали Айдаходан ўтади.