АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ

АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ — айбдорнинг жинояти қонуний тартибда исбот қилинмагунча, уни айбсиз деб фараз қилиш. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас ёки ўзини айбдор деб кўрсатиш ҳам қонунда белгиланган тартибда айби исботланмагунча уни айбдор деб бўлмайди. ЎзР ЖПКлинг 23-моддасида кўрсатилишича, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак.