АЙБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ

АЙБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ — айбдор сифатида жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорни айбланувчига эълон қилиш. Муайян шахс томонидан қилинган жиноят ҳақида етарли далил (асос) тўплангандан сўнг ЎзР ЖПКнинг 46; 98—100 – ва 110-моддаларига биноан қарор чиқарилиб, унда айбланувчига қўйилаётган айб аниқ кўрсатилади. Ушбу қарор билан танишув пайтида айбланувчи ўзининг қандай жиноят қилишда айбланаётганини аниқ билиб олади ва тушунтириш беради. Айб эълон қилувчи шахс айбланувчига айб ҳамда қўлланилаётган қонун мазмунини унинг ўзини ҳимоя қилиш учун зарур процессуал ҳуқуқларини тушунтириб бериши шарт. Айбланувчи мазкур қарор билан танишганлиги учун имзо чекади. Сўнгра эълон қилинган айбнинг барча бандлари бўйича қайта бошдан сўроқ қилиниб, ўз айбига иқрорми, йўқми эканлиги аниқланади. Тергов тугагунга қадар айбланувчининг асосли қўшимча илтимослари бажарилади, важлар текшириб кўрилади.