АЗОР ОРОЛЛАРИ

АЗОР ОРОЛЛАРИ (португалча Ilhas dos Acores — Қарчиғайлар ороли) — Атлантика океанининг шим. қисмидаги архипелаг. Пиренея я. о. дан ғарбда. Португалия таркибида. 9 та йирик орол ва келиб чиқиши вулканик бўлган бир қанча рифлардан иборат. Ғарбдан шарққа қарийб 600 км га чўзилган. Майд. 2,3 минг км2. Рельефи тоғли, бал. 2351 м гача (Пику о. даги Пику тоғи). Тез-тез зилзила бўлиб туради. Иссик, ва қайноқ сувли ҳамда минерал булоқ кўп. Иқлими субтропик, денгиз иқлими; янв. нинг ўртача т-раси 14°, июлнинг т-раси 22°; йиллик ўртача ёғин 800 мм чамасида. тоғ ён бағирлари ўрмонлар билан қопланган, маквис чакалакзорлари бор. 1431—53 й. ларда Азор оролларига португаллар бориб ўрнашган. Аҳоли цитрус ўсимликлар ўстириш, токчилик, ананас, банан етиштириш билан шуғулланади. Азор ороллари Транс-Атлантика ҳаво ва денгиз йўллари кесишган жойда. Асосий портлари: Понта-Делгада, Орта.