АЗОБЕНЗОЛ

АЗОБЕНЗОЛ — содда ароматик азобирикма; сарғиш-қизил рангли кристалл. Сувда эримайди. Суюкланиш т-раси 68°, қайнаш т-раси 297°. Эфирда, музлаган сирка кислота ва концентрланган сульфат кислотада эрийди. Азобензол толаларга илашмайди, ўзи бўёвчи модда эмас. Агар Азобензол молекуласига амин ёки оксигуруҳлар киритилса, оддий азобўёқлар ҳосил бўлади. Азобензол нитробензол ёки азоксибензолни ишқорий муҳитда pyx кукуни иштирокида қайтариб олинади. Азобензол ишқорий муҳитда pyx билан қайтарилса, гидрозобензолга, сирка кислотали муҳитда қайтарилса, анилинга, хлорид кислота ва қалай таъсирида қайтарилса, бензидинга айланади. Азобензолни 1834 й. да немис кимёгари Э. Мичерлих топган.