АЗИМОВА

АЗИМОВА Хосият (1919.25.7, Жиззах) — актриса. Ўзбекистон халқ артисти (1981). Ижодий фаолиятини «кўк кўйлак» тўгарагида бошлаган (1932). 1937 й. дан Каттақўрғон ш. театрида, 1966 й. дан Жиззах театрида актриса. Энг яхши роллари: Ҳалима («Ҳалима»), Нигор («Ғунчалар»), Жамила, Раҳима хола («Бой ила хизматчи»), Ойхон, Майсара («Майсаранинг иши»), Рузвон («Юрак сирлари»), Жаннат («Қайнона»), Ҳуринисо («Олтин девор») ва б.