АЗИМОВ Сарвар Олимжонович

АЗИМОВ Сарвар Олимжонович (1923.20.5, Жиззах – 1994.3.11, Тошкент) — ёзувчи, жамоат арбоби. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973). Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1983). Филол. фанлари д-ри (1968). Ўрта Осиё давлат ун-тини тугатган (1946). Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-тида илмий ходим, сектор мудири, директор ўринбосари (1948 — 55). ЎзКП МК фан ва маданият бўлими мудири (1955—56). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви биринчи котиби (1957-58, 1980-85), Ўзбекистон ССР маданият вазири (1958 — 59), Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси ўринбосари ва Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири (1959-69, 1988-91). Собиқ СССРнинг Ливандаги (1969—74), Покистондаги (1974—80) фавқулодда ва мухтор элчиси. Азимов пьесалар («Қонли сароб», 1964; «Юлдузлар жамоли», 1966; «Замон драмаси», 1968), қиссалар («Камалак», 1964; «Икки дил — икки олам», 1967), ҳикоялар, киносценарийлар муаллифи. У адабий жараён масалаларига бағишланган адабий-танқидий ва публицистик мақолалар ёзди. Ҳамид Олимжон ижодини тадқиқ этди.

Ас: Сайланма, 2 жилдли, Т., 1988.