АЗИМОВ

АЗИМОВ (Asimov) Айзек (19201992) — америкалик фантаст ёзувчи, фан тарғиботчиси. Белоруссиянинг Петровичи қишлоғида туғилган. 1923 й. да ота-онаси билан Нью-Йорк ш. га кўчиб кетган. Ўша ерда Колумбия ун-тини тугатган. Мутахассислиги биохимик. И. т. лари учун фалсафа д-ри унвонини олган. Биринчи қиссаси 1939 и. эълон қилинган. Шундан сўнг «Пойдевор ва Империя» (1952), «Мен роботман», «Мангулик интиҳоси» (1955), «Нейтрино», «Дарбадар» (1966), «Коинот оқимлари» (1972), «Пойдевор қирралари» (1982), «Пойдевор ва Ер» (1986) асарларини эълон қилди. Азимов фантастикага интеллектуал наср унсурларини киритди ва уни бадиий насрга яқинлаштирди. Бундан ташкари асарларидан ижтимоий муаммолар ҳам ўрин олган. Азимов илмий фантастика асосчиларидан бири. Азимовнинг бир қанча ҳикоялари ва «Коинот оқимлари» романи ўзбек тилига таржима қилинган.