АЗИЗУЛЛО

АЗИЗУЛЛО (15-а.) — самарқандлик хаттот. Мирзо Улуғбекнинг Азизулло томонидан насх хати билан кўчирилган (тахм. 1439) «Зижи Кўрагоний»си Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти қўлёзмалар фондида сақланади (инв. № 2214). Қўлёзма саҳифаларида Улуғбекнинг тузатишлари ҳам бор.