АЗИЗОВ

АЗИЗОВ Юнус (1860-1924) — меъмор ва ганчкор уста. Меъмор Боқиевнинг шогирди. Дастлаб масжид, Мадраса, ҳаммомларни қуришда қатнашган. Сўнгра Каттақўрғондаги Абдураҳимбой мадрасаси (1903), Жиззахдаги Мадраса, Самарқанддаги Хўжа Юсуф масжиди ва б. биноларни қуришга раҳбарлик қилган. Ганчкорлик сирларини мукаммал эгаллаган, 1921—24 й. ларда Тиллакори мадраса ва Минораи калонни таъмирлашда қатнашган.