АЗИЗОВ

АЗИЗОВ Отақўзи (1910.21.9, Қирғизистон, Ўш вилояти) — тилшунос. Ўзбекистонда (1970) ва Қорақалпоғистонда (1980) хизмат кўрсатган фан арбоби. Филол. фанлари д-ри (1961), проф. (1965). РФ Таълим академиясининг чет эл мухбир аъзоси (1968). Ўрта Осиё ун-тини тугатган (1932). Тошкент пед. институтида доцент (1940—45), Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-ти (1945—48), Тошкент кечки пед. института (1948 — 52), ТошДУ (1952-85)да рус тили кафедраси мудири. Илмий ишлари ўзбек тилшунослиги, лексикографияси, рус ва ўзбек тилларининг қиёсий ўрганиш масалаларига бағишланган. Азизов дарсликлар, русча-ўзбекча ва б. луғатлар тузган.