АЗИДЛАР

АЗИДЛАР — кимёвий бирикмалар, таркибида бир ёки бир неча — N3 гуруҳи бўлган азид кислота ҳосилалари. Анорганик Азидларга азид кислота тузлари [мас, натрий азид NaN3, қўрғошин азид (PbN3)2], галогеназидлар (мас, хлор-азид C1N3) ва б. киради. Кўпчилик анорганик Азидлар енгил зарбланиш ёки ишқаланиш натижасида нам ҳолда бўлишига қарамай портлаш хоссасига эга (мас, қўрғошин азид портлаш хоссасини кучайтирувчи модда сифатида қўлланилади). Азид кислота ва унинг бошқа тузларини олишда одатда суюқлантирилган натрий амид орқали азот (I)-оксид ўтказиш йўли билан олинадиган натрий азид хом ашё бўлиб хизмат қилади. Барча органик Азидлар, алкил ва арил (умумий формуласи RN3) ёки ацил маълум даражада портловчи моддалар хоссасига эга. Нитрогуанилазид (HNқCNHNO2)N3 органик Азидларга мисол бўла олади.