АЗЕОТРОП АРАЛАШМАЛАР

АЗЕОТРОП АРАЛАШМАЛАР — ҳайдалганда ажралмайдиган ва таркиби ўзгармайдиган эритмалар. А. а. нинг мавжудлигини илк бор 1810 й. да инглиз кимёгари ва физиги Ж. Дальтон аниқлаган. Баъзи Азеотроп аралашмалар таркибидаги алоҳида компонентларга қараганда анча юқори т-рада, баъзилари эса пастроқ т-рада қайнайди. Mac, 95,57% этил спирти (78,5° да қайнайди) ва 4,43% сувдан (100° да қайнайди) иборат аралашма 78,15° да қайнайдиган Азеотроп аралашмалар ҳосил қилади. Аксинча таркибида 69,2% нитрат кислота (84° да қайнайди) ва 30,8% сув бўлган Азеотроп аралашмалар эса 121,8° да қайнайди. Уч ва ундан ортиқ мод-далар аралашмаси ҳам Азеотроп аралашмалар бўлиши мумкин. Ташқи босим ўзгариши б-н А. а. нинг қайнаш т-раси, таркиби ўзгаради, шундан фойдаланиб, Азеотроп аралашмалар таркибий қисмларга кимёвий йўл билан турли босим остида ҳайдаб ажрати-лади.