АЗАНДЕ

АЗАНДЕ, Банда — Марказий Африкадаги ясси тоғлик. Марказий Африка Республикаси, Конго Демократик Республикаси ва Судан ҳудудларида, Конго дарёси, Чад кўли ва Нил дарёси ҳавзалари оралиғидаги сувайирғич. Токембрий даврига оид кристалли ва метаморфик тоғ жинсларидан тузилган. Ўртача бал. 600—900 м (энг баланд жойи ғарбида — 1388 м). Бўлиқ ўтлар ўсади, ондасонда барг тўкувчи ўрмонлар учрайди, дарё соҳиллари доим яшил ўрмонлар билан қопланган. Олтин ва олмос конлари бор.