АЖНОС

АЖНОС (араб. — жинс сўзининг кўплиги — жинслар) — Шарқ мусиқа назариясида тўрт ва беш поғонали товуш-аторлар — тетрахорд ва пентахордлар. Ажноснинг бир неча тури бор. Ажноси зулмаддатайн — икки «модда» (катта секунда)ни ўз ичига олган жинслар; уларга битта кичик секунда қўшиб, жинсларнинг маълум турлари ҳосил этилади. Ажноси қавия — қаттиқжинслар; Ажноси лаййина — юмшоқ эшитиладиган жинслар; Ажноси мулойима — ёқимли эшитиладиган жинслар; Ажноси муфрад а — якка жинслар, яъни мустақил ишлатиладиган жинслар.