АЖИН

АЖИН — терининг буришиб қолиши, унда майда илонизисимон эгатчалар пайдо бўлиши. Ажинда кишининг феъл-атвори ифодаланади. Mac, қошлар ўртасига тушган тўғри икки чизиқ мулоҳазали батартиб инсонларга хос. Кўз бурчагидаги майда Ажинлар қувноқлик белгиси. Турли ҳаракатлар туфайли юзда ҳам А. пайдо бўлади. Офтоб тиғида кўп бўладиган кишиларнинг пешона ва бўйнини майда А. лар босади. Ажин кўпинча кексаларда яққол кўзга ташланади.