АЖИ

АЖИ — қад. диний эътиқодларга кўра, яхшиликларни яратувчи Аҳурамазданинг душмани (шайтон), фазода яшовчи даҳшатли аждар, нўрни ўғирловчи қора булут тимсоли. Ажи қад. афсоналарда инсоннинг ашаддий душмани сифатида талқин этилган.