АЖДАР ОЙ

АЖДАР ОЙ — Ер атрофидан айланиши орбитасининг бир хил тугуни (чиқиш ёки ботиш) орқали ойнинг икки кетма-кет ўтиши ўртасидаги вақт оралиғи. Аждар ойнинг 1900 й. бошидаги давомийлиги 27,2122204 ўртача қуёш суткаси (кеча-кундуз)ни ташкил қилган. У 100 йилда 0,0035 секта узаяди.