АЖАМИЙ

АЖАМИЙ ибн Абубакр (12-а. 20-й. лари, Нахичеван — 13-а. боши) — озарбайжон меъмори. Нахичеван меъморлик мактаби вакили. Ажамий Юсуф ибн Қусайр мақбарасини (1161—62), Муъмина хотун (Атобак) мақбарасини (1186), Нахичевандаги пештоқлар билан туташтирилган минораларни қурган. Ажамийнинг қурган бинолари мукаммал қисмлари мустақил ҳал этилган, безаклари жозибали, Ажамий бинолари ўрта аср Озарбайжон меъморчилигида ҳамда Яқин Шарқ мамлакатлари меъморлиги тарихида кўзга кўринган обидалардан бўлиб, шу хилдаги бинолар меъморлигининг ривожланишига катта таъсир кўрсатган.