АЖАЛ

АЖАЛ (араб — белгиланган вақт, муҳлат) — ислом динида инсон умрининг Аплоҳ томонидан белгиланган муддатининг тугаши. Ислом ақидалари бўйича Ажал Аллоҳ томонидан қатъий белгиланади. Қуръони каримда шундай оят бор: «Қачонки уларнинг ажали етса, бир лаҳза олдин ҳам, бир лаҳза кейин ҳам қўйилмайди» (Аъроф сураси, 34-оят).