ЧОРТОҚ ТУМАНИ — Наманган вилоятидаги туман. 1950 й. 15 апр. да ташкил этилган. Ғарбдан Янгиқўрғон, жан., жан. шарқдан Уйчи туманлари, шим. ва шарқда Қирғизистон Республикаси билан чегарадош. Майд. 0,36 минг км2. Аҳолиси 143,9 минг киши (2003). Туманда 1 шаҳар (Чортоқ), 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Алихон, Боғистон, Гулшан, Короскон, Мучум, Ойқирон, Пешқўрғон, Сарой, Ҳазратишо) бор. Маркази Чортоқ ш.
Табиати. Чортоқ тумани Чатқол тизмасининг жан. этакларида жойлашган. Ер юзаси текислик ва адирлардан иборат. Баландлиги жан. дан шим. га 300 м дан 1500 м гача. Фойдали қазилмалардан нефть, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган қурилиш материалларидан шағал, оҳактош, гил тупроқлари бор. Иқлими континентал; ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши совуқ. Ўртача тра янв. да — Г дан —4° гача, июлда 25— 26°. Энг паст тра қишда —29°, ёзда энг баланд тра 40°. Йилига 300—400 мм ёгин тушади (кўпроқ қишда ва баҳорда ёғади). Вегетация даври 175 кун. Тоғадирлардан катта кичик сойлар оқиб тушади. Улардан баъзиларида фақат ёғингарчилик мавсумидагина сув оқиб, ёзда қуриб қолади. Энг йирик сойлари: Чортоқсой, Намангансой (юқори қисмида Поччаотасой) ва б. сойлардан баҳорги ёмғирларда кучли сел келади ва хўжаликка катта зарар етказади. Айрим сойларда селга қарши селхоналар курилган. Сой сувларидан суғоришда кенг фойдаланилади. Туманнинг жан. қисмидан Катта Наманган (Чортоқ), жан. чегарасидан Шим. Фарғона каналлари ўтган. Тупроклари, асосан, типик бўз тупроклap. Қ. х. га яроқли ерлар ўзлаштирилган. Табиий ўсимликлар, асосан, адирларда сақланган: эфемер ўтлар ва буталар ўсади. Адир ўсимликларини ўрганиш ва уларни бойитиш бўйича ЎзФА Ботаника интининг тажриба участкаси бор. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, юмронқозиқ, тошбақа, турли хил илонлар, калтакесаклар; қушлардан каклик, улар ва б. учрайди; сувларида ҳар хил балиқлар мавжуд.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қирғиз, татар, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 400 киши. Қишлоқ аҳолиси 96,2 минг киши, шаҳар аҳолиси 47,7 минг киши.
Хўжалиги, асосан, қ. х. га ихтисослашган. Пахта тозалаш, Чортоқ минерал сув здлари, босмахона, тикувчилик фкаси, автокорхона, МТП, қурилиш ташкилотлари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатади.
Қ. х. нинг етакчи тармоғи — пахтачилик. Сабзавотчилик, ғаллачилик, мева етиштириш ҳам ривожланган. Ширкат ва фермер хўжаликлари бор. Экин майдонларига пахта, дон, сабзавот, картошка ва полиз экинлари экилади. Мевазор ва токзорлар кўп. Туманда марказий кутубхона ва унинг тармоклари, клуб муассасалари ва маданият уйлари, халқ театри аҳолига хизмат кўрсатади. Умумий таълим мактаблари, болалар мусиқа мактаби, марказий касалхона, поликлиника, дорихоналар, фельдшеракушерлик, қишлоқ врачлик пунктлари ишлаб турибди. «Пахталикўл», «Чортоқ» санаторийлари фаолият кўрсатади. Фарғона водийси бўйлаб ўтказилган айланма т. й. Чортоқ ш. дан ўтади. Наманган — Чортоқ—Нанай автомобиль йўли республика аҳамиятига эга.