ЧОРЛАШ

ЧОРЛАШ, чақириқ — Туркистон халкларида никоҳ тўйидан сўнг келин ёки куёв шарафига ҳар икки куда уйида ўтказиладиган 1чақириқ, зиёфат, маросим. Ўзбекларда келин Чорлаш (чорлар) тўйдан кейин бир ҳафта ичида келиннинг ўз отаонасиникига куёвнинг яқин қариндошлари, қўниқўшнилари билан меҳмон бўлиб боришидир (эркаклар иштирок этмайди). Бунда куёвнинг онаси қудасиникига ҳар хил совғалар, миллий таомлар, ширинлик ва б. келтиради. Келиннинг онаси зиё фат тугагач, аёл кудаларга совға, қизига эса бошоёқ сарпо қўяди. Чорлаш билан қудаларнинг расмий қариндошчилиги бошланган. Куёв Чорлаш (чақириқда) 1 фарзанд кўргунга қадар куёв яқин қариндошуруғлари, маҳалладаги эътиборли кишилар, дўстлари (фақат эркаклар) билан қайнатасиникига боради. Куёвнинг қайнатаси ўз имкониятига яраша куёвига ва унинг қариндошларига совғалар беради. Ҳозирда Чорлаш маросими йўқолиб бормоқда.