АБДУЛЖАББОР ибн АБДУРРАҲМОН

АБДУЛЖАББОР ибн АБДУРРАҲМОН ал-Аздий (? — 759, Бағдод) — Араб халифалигининг Хуросондаги ноиби (757—759). Халифа ал-Мансур (754—775) Абдулжаббор ибн абдурраҳмон А. нинг ўзига содиқлигидан шубҳаланиб, ўғли Муҳаммад ал-Махдийни уни ҳибсга олмоққа жўнатади. Шунда Абдулжаббор ибн абдурраҳмон А. дан норози Марварруд ш. аҳолиси бош кўтарадида, уни тутиб халифага топширади. Халифа уни қаттиқ азоблаб қатл этади (759).