ЧАКЧАК

ЧАКЧАК — хамирдан тайёрланадиган ширинлик тури. Чакчак учун тухумнинг сариғи тоғорачага солиниб аталанади ва унга туз, коньяк (арақ) қўшиб хамир қорилади. Хамир бир оз ўраб тиндирилгач, ўқлов билан 2 мм қалинликда ёйилиб, турли шакл ва ўлчамларда кесилади ва қизиб турган ёғда озоздан қовуриб олинади. Бошка бир идишга асал солиб оловга қўйилади. Асал эриб суюлгач, шакар қўшиб яна оловга қўйиб, қиём тайерланади. Қовуриб олинган хамир қиёмга (совимасдан) аралаштирилади ва ёғланган юза идишларга уюб солиниб қўл билан босилади. Тайёр Чакчакнинг устини ёнғоқ ёки майда конфетлар билан безатилади. Чакчак, асосан, тўйлар, байрамлар, тантанали оилавий маросимларда тайерланади.