АБДУЛВАДУД АҲМАД

АБДУЛВАДУД АҲМАД ибн Абдулвосиъ Шоший (14-а.) — тошкентлик хаттот. 1339 й. Хатийб ат-Табризийнинг «Мишкот улмасобиҳ» («Чироқлар токчаси») ҳадислар тўпламини насх хати билан кўчирган. Бу қўлёзма Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақланади.