АБДУАЗИЗОВ Абдузуҳур Абдумажидович (1938.01.01, Тошкент) — тилшунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1995). Филол. фанлари д-ри (1975), проф. (1978). Тошкент давлат чет тиллар педагогика интини тамомлаган (1961). Шу ин-т инглиз тили фонетика ва фонологияси кафедрасининг мудири (1968-81; 1983-91), Кобул унверситетида маслаҳатчи-проф. (1981—83), Тошкент давлат ун-ти қиёсий-типологик тилшунослик кафедраси мудири (1991 й. дан). Инглиз ва ўзбек тиллари унли фонемаларининг қиёсий таҳлили мавзуида илмий тадқиқотлар олиб борган. Умумий ва қиёсий тилшунослик, фонетика ва фонология, олий ўқув юрти учун чет тилларини ўқитиш услубиётига доир дарслик, ўқув қўлланмалари муаллифи. Асарлари рус, инглиз ва дари тилларида нашр этилган.
Ас: Ўзбек тилининг фонологияси ва морфонологияси, Т., 1992.