АХМЕДОВ

АХМЕДОВ Шокир (1943.25.2, Тошкент) — балетмейстер. Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2000). Тошкент давлат хореография билим юртини (1962), Москва давлат театр санъати интининг балетмейстерлик ф-тини (1972) тугатган. 1962—65 й. лар Ўзбек давлат Катта ашула ва рақс ансамблида, 1972—74 й. лар «Шодлик» ансамблида, 1974 й. дан Муқимий театрида бош балетмейстер. Ахмедов саҳналаштирган энг яхши рақслар: «Эркаклар катта ракси», «Учрашув»; спектаклларда — «Жоним фидо», «Нурхон», «Аршин мол олон», «Супер қайнона», «Дилафрўзга тўрт ошиқ», «Тақдир», «Ур, тўқмоқ!», «Паранжи сирлари» ва б. А. Ўзбекистонда ўтказиладиган тантанали байрамларда бош балетмейстер сифатида иштирок этган. Рақсларида замонавийижтимоий руҳ асосий ўрин тутади. Мумтоз рақсларга ҳам янгича сайқал бериш, доимо оригиналликка, ўзига хос рақслар яратишга интилиш Ахмедов ижодига хосдир.