АҲМАДНАГАР

АҲМАДНАГАР — Ҳиндистон ғарбидаги шаҳар, Маҳараштра штатида. Сина дарёси соҳилида. Т. й. станцияси. Аҳолиси 200 мингдан зиёд (1990). Пахта тозалаш, ипгазлама, трикотаж, кўн-тери саноати корхоналари бор. Шаҳарга Бағманийлар султонининг волийси Малик Аҳмад томонидан 1494 й. асос солинган ва Аҳмаднагар давлатининг пойтахти, 1636 й. дан Бобурийлар салтанати таркибида бўлган.