АҲМАД ибн САЪДИДДИН ЎЗГАНДИЙ (10 – а.) — тарихчи олим. У, асосан, бизгача етиб келган «Тазкираи Буғрохон» номли асари билан машҳур. Бу асар увайсия тариқати муридларидан бири бўлган биринчи қорахоний Абдулкарим Сотуқ Буғрохонта бағишланган. Асар увайсия тариқатидаги шайхларнинг таржимаи ҳолини акс эттирган. 30 бобдан иборат бу асарнинг 7 – бобида Буғрохон таржимаи ҳоли келтирилади. Асар форс тилида ёзилган. Кейинчалик Муҳаммад Ниёз Кошғарий томонидан туркий тилга таржима қилинган. Асарнинг форс тилидаги асл нусхасидан ва туркий тилга қилинган таржимасидан кўчирилиб, бизгача етиб келган 5 та қўлёзма нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақланади.