АҲЛ ас-СУННА вал-ЖАМОА («сунна ва жамоа ағли») — ислом дини таълимотида оғишмай, тўғри мафкурада собит қадам бўлиб келаётган мўмин-мусулмонлар тоифасининг номи. Муҳаммад (сав) бир ҳадиси шарифларида айтган эканлар: «Яҳудийлар қавми 71 фирқага, масиҳийлар қавми 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг қавмим (умматим) эса 73 фирқага бўлиниб кетурлар. Улардан фақат бир тоифаси менинг ва саҳобаларим йўлидан юриб адашмай борурлар. Қолган 72 фирқаси аҳли нор (дўзахий)дирлар». Ислом уламолари шу ҳадисдаги бир тоифани Аҳл ас-Сунна вал-Жамоа деб номлаганлар. Бу тоифа яна «фирқаи ножия», «ашъарийлар», «мотуридийлар» деб ҳам номланади.