АЭТА (атта, инагта) — Филиппин о. ларининг туб аҳолиси, паст бўйли (140 — 150 см) негроид қабилалар гуруҳи. 40 мингга яқин (1987). Аэта малайя-полинезия тиллари оиласига мансуб бирбирига ўхшамаган шеваларда гаплашадилар. Ҳозиргача қад. диний эътиқодлар (қабилавий анимизм) сақланиб қолган. Аэта ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қрлоқ, кўчманчи қабила бўлиб, теримчилик ва овчилик билан шуғулланади.