АЭРОТЕРАПИЯ — организмни чиниқтириш ва даволаш мақсадида очиқ ҳаводан фойдаланиш усули. Аэротерапиядан кўпинча болалар организмини чиниқтириш ва ташқи муҳитнинг нохуш омилларига нисбатан чидамини ошириш, шунингдек ўпка, суяк, тери, бўғим сили, камқонлик, нерв ва юрак-томир системасининг функционал касалликларини даволашда фойдаланилади. Аэротерапиянинг ҳаво ванналари билан даволаш тури кенг қўлланилади.