АЭРОМАГНИТОМЕГР — Ернинг магнит майдонини самолёт ва б. учиш аппаратларидан ўлчаш учун ишлатиладиган асбоб. Икки тури — индукцион ва феррозондли Аэромагнитомегр қўлланилади. Индукцион Аэромагнитомегр ларда ўз ўқи атрофида айланадиган симлар ўралган ғалтак сезгир ўлчовчи элемент вазифасини бажаради. Бу А. лар ер магнит майдони кучланишининг тўлиқ қийматини ўлчашда қўлланилади. Феррозондли Аэромагнитомегр ларда магнит жиҳатдан юмшоқ қотишмалардан ясалган темир ўқида магнит тўйиниш ҳолати ҳосил бўлиши натижасида ер магнит майдони кучланишининг тўлиқ қиймати ўлчанади. Ўқи магнит жиҳатдан юмшоқ қотишмадан ясалади, ўзи индукцияланувчи ғалтак сезгир элемент вазифасини бажаради. Бу сезгир элемент ўлчаш вақтида автоматик равишда ер магнит майдонининг тўлиқ вектори йўналишига мосланади. Самолёт магнит таъсиридан қутулиши учун Аэромагнитомегр гондолада самолётга шатак килинади. Аэромагнитомегр темир конларини, нефть ва газ конларини АММ-13 маркали феррозондли аэромагнитон излашда қўллаилади.