АЭРОДИНАМИК ИСИШ — газ ёки ҳаво бирор жисм сиртидан катта тезлик б-н оқиб ўтганда шу жисм сиртининг исиши. Газ ёки ҳаво оқими секинлашган сари унинг т-раси орта боради ва газ (ҳаво)нинг иссиқлик ўтказиши туфайли жисм сиртининг т-раси ҳам ортади. Газ (ҳаво) оқими асосан зичлик кескин ўзгарадиган чегара қатламда секинлашади. Ҳаракатнинг секинлашиши натижасида ҳавонинг энг юқори исиш т-раси ҳавонинг дастлабки т-расига ҳам боғлиқ бўлади. Жисмнинг ички қатламларига иссиқлик тарқалмаса, исиш т-раси анча юқори бўлади. Жисмнинг энг юқори босим таъсир» этадиган ва энг исийдиган қисми унинг одд томонидир. Шу сабабдан ҳаво (газ)да катта тезлик билан ҳаракат қилувчи жисмнинг олд томони тез емирилади. Жисмнинг айрим қисмларини ҳавода қизишдан сақлаш учун иссиққа чидамли материаллар, термоизоляция, ички ва ташқи совиткичлар ишлатилади ва шу мақсадда ҳавода ҳаракатланишнинг энг яхши варианти танланади. Жисмнинг тезлиги жуда катталашганда газ (ҳаво)нинг нур чиқариб совиши, зарба тўлқинидан исиши эътиборга олинади. Бундай ҳоллар баллистик ва қитъалараро ракеталар, сунъий йўлдошлар ва космик аппаратлариинг атмосфера қатламига киришида содир бўлади. Мас, космик аппарат атмосфера қатламига 8,1 км/сек тезликда кирганда т-ра 8000° га етади. Шунинг учун уларнинг сиртини махсус ҳимоя қилиш тадбирлари кўрилиши лозим. Ер юзидан тахм. 100 км ча юқорида Аэродинамик исиш кам; баландлик 200 км дан ортгач, Аэродинамик исишни эътиборга олмаса ҳам бўлади.