АЭРЕНХИМА

АЭРЕНХИМА (аэро… ва юн. enchima — қуйилган, бу ерда тўқима) — ўсимликларнинг нафас олиш функциясини бажарадиган ҳаво сақловчи тўқимаси. Аэренхима анча кенг ҳужайралар оралиғи ва ҳар хил шаклдаги ҳужайралардан ташкил топган паренхима ҳисобланади. Баъзан Аэренхима таркибига механиқ айирувчи ва б. хил ҳужайралар ҳам киради. Аэренхима газ алмашинуви ва ички тўқималарнинг кислород б-н таъминланиши қийинлашадиган муҳитда ўсадиган сув ва ботқоқ ўсимликлари (шоли, курмак, қамиш, қиёқ)да ривожланган.