АШИКЎЛ

АШИКЎЛ — Қорақалпоғистон Республикасидаги кўл. Амударёнинг ўнг соҳилида. Ғарбда Бестўба ва шарқда Куштепа баландликлари орасида жойлашган. Шим. дан жан. га йўналган. Ғарбий соҳиллари Табаққум чўлига туташ. Уз. 800—1000 м, эни 300—350 м, ўртача чуқ. 2—3 м. Суғоришдан ортган ва ташлама сув келиб қуйилади. Сув кўп келган йили сатҳи кенгаяди. Қирғоқлари қумлоқ, қамишзор, ўртача шўрлиги 1 л да 8—10 г ва ундан кўп. Балиқчиликда фойдаланилади.