АЧЧИҚҚОЗОН

АЧЧИҚҚОЗОН — челаксимон мис қозон. Ипак бўяш корхоналарида бўялган ипакнинг ранглари мустаҳкам бўлиши учун аччиқтош эритилиб, ипакни солиб аччиққа босишда ишлатилади. Унга 20 челак сув сиғади.