АЧЧИҚСУВ

АЧЧИҚСУВ — Фарғона вилоятининг жан.-ғарбидаги сой. Қирғизистон ҳудудидаги Баткен-Бужум водийсидан бошланади. Кўлбулоқ, Қоракўл, Заканариқ, Чилғозли ирмоқлари қўшилиб Аччиқсувни ҳосил қилади. Булоқлардан сув олади. Уз. 54 км. Дастлаб шимол томон оқади. 30 км масофагача тоғ оралиғидаги текис водийдан, сўнг чуқур водийлар ҳосил қилиб, Гузан ва Бурган адирларини кесиб ўтади ва текисликка чиқади. Ўртача йиллик сув сарфи 4 м3/сек. Баҳор ва куз ойларида тўлиб оқади. Аччиқсув Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ерларини суғоради.