АЧЧИҚБУТА

АЧЧИҚБУТА (Ammothamnus lemannii) — бурчокдошлар оиласига мансуб бута. Бўйи 50 — 100 см. Барглари тоқ патсимон, уз. 10 — 19 см, калин тук б-н қрпланган. Гуллари оқ бўлиб, узун шингилда жойлашган. Дуккаги 1 — 4 уруғли, спиралсимон. Уруғи тухумсимон, силлиқ, бўйи 4, эни 3,5 мм. Аччиқбута апр.-майда гуллаб, май-июнда уруғлайди. Аччиқбута Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидаги қумларда ва шагалли ерларда ўсади. Аччиқбутанинг таркибида 0,5 — 1,12% алкалоид бор. Илдизида 12 — 14%, танасида 3 —5% ва илдиз пўстила 27 — 30% бўёқ модда бўлади. Аччиқбутанинг илдиз қай-натмаси халқ табобатида бодга қарши ишлатилади.