АЧИНЛАР, аче — Индонезиядаги халқ, Суматра о. нинг шим. да, ўтмишда Аче султонлиги мавжуд бўлган минтақада яшайди. Аҳолиси 1,7 млн. киши (1992). Индонез тил гуруҳига оид ачин тилида сўзлашади. Ислом динига эътиқод қилади. Асосий машғулотлари — деҳқончилик (шоликорлик, қора мурч, кокос, каучук ва б.); ҳунармандчилик — тўқимачилик, бўйра тўқиш ва б., металлни қайта ишлаш, қайиқсозлик. Ачинлар ўзига хос бой адабиётга эга.