АЦЕТОН

АЦЕТОН (лот. acetum — сирка) , диметилкетон, СН3СОСН3 — органик бирикма, энг оддий кетон. Мол. м. 58,079. Учувчан узига хос ҳидли, рангсиз суюқлик, сувга яхши аралашади, тез ўт олиб кетади; зичлиги 792 кг/м3, суюқланиш т-раси — 94°, қайнаш т-раси 56,2°. Кетонларга хос хоссаларни намоён қилади. Ацетон қиздирилганда (тахм. 700° да) кетон СН^ қ С қ О ҳосил бўлади. Ишқорлар таъсирида галогенлар билан реакцияга киришиб, йодоформ, бромоформ, хлороформ ҳосил қилади. Фенол б-н бир қаторда изопропилбензолни оксидлаб ва оксидланиш маҳсулоти — гидропероксидни парчалаб олинади. Адан хилма-хил махсулотлар синтез қилиш мумкин. Адан сульфанол ҳам олинади. Ацетон саноатда нитроцеллюлоза ва ацетилцемюлозтт эритувчи сифатида, синтетик каучуклар, бўёқ олишда ва б. мақсадларда ишлатилади.