АЦЕТИЛ ПЕРОКСИД (СН3СОО) — рангсиз, ўзига хос ҳидли модда. Мол. м. 118,09. Суюқланиш т-раси 30°, 23 мм сим. уст. га тенг босимда қайнаш т-раси 65°. Сувда эримайди, органик эритувчиларда яхши эрийди. Сақлаб қўйилганда парчаланади, қиздирилса портлайди. Сирка ангидридга барий пероксид ёки водород пероксид таъсир эттириш йўли б-н олинади. Оксидловчи сифатида, полимерланиш реакцияларида эса катализатор сифатида ишлатилади.