АХАЛ ВИЛОЯТИ

АХАЛ ВИЛОЯТИ (собиқ Ашхобод ви-лояти) — Туркманистон таркибидаги вилоят. 1973 й. 27 дек. да ташкил этилган. Майд. 95,4 минг км2. Аҳолиси 875 минг кишидан зиёд (1997; Ашхобод ш. аҳолисисиз), асосан туркманлар, шунингдек руслар, ўзбеклар, украинлар, балужлар ва б. яшайди. Шаҳарликлар 62%. А. в. да 9 туман, 3 шаҳар ва 13 шаҳарча бор. Маркази — Ашхобод ш. Вилоятнинг каттагина қисмини Қорақум (ҳудудининг 90%дан зиёди) эгаллаган, жан. да Копетдоғ тоғлари жойлашган. Фойдали қазилмалари: табиий газ (Марказий Қорақум газли р-ни) ва минерал қурилиш материаллари (цемент хом ашёси, оҳактош, қумоқ, доломит, қурилиш қуми ва тош). Иқдими кескин континентал. Янв. нинг ўртача т-раси — 0,2°, июлники 30,9°. Йилига 140 мм дан (Қорақумда) 250 мм гача (Ко-петдоғ тоғларида) ёғин ёғади. Асосий да-рёси — Тажан, шунингдек суғоришда фойдаланиладиган кичик сойлар бор. Вилоят ҳудудидан Қорақум каналў ўтади. 6 сув омбори қурилган; энг йириклари: 1-Тажан, 2-Тажан, Хор-Хор ва Копетдоғ. Сур тупроқ, тақирсимон, ўтлоқ ва чўл қумлоқ тупроқлар тарқалган. Бута-эфемер ўсимликлари ўсади. Ўрмонлар вилоят ҳудудининг 0,04% ни эгаллайди (асосан Копетдоғ тоғларида ва Тажан дарёси водийсида).

Ахал вилоятида ишлов берувчи саноат, сабзавотчилик, полизчилик ва токчилик етакчи ўринда. Энергетикаси Мари ГРЭС ва Бузмайин ГРЭСдан келадиган энергия ва табиий газда ишлайди. Саноатининг асосий тармоғи — енгил саноат (пахта тозалаш ва ип газлама). Пойабзал, тикувчилик, гилам тўқиш, ипак йигирув ва трикотаж ф-калари бор. Озиқ-овқат ва қурилиш материаллари саноати (ғишт, цемент, темир-бетон буюмлар, шиша ва б. ишлаб чиқариш), машинасозлик (шу жумладан нефть ва электротехника) ва металл-созлик ривожланган. Асосий саноат марказлари — Ашхобод, Тажан, Бузмайин.

Қ. х. пахта, сабзавот, полиз экинлари, узум етиштириш ва боғдорчиликка ихтисослашган. Чорвачиликда сут-гўшт етиштирилади. Қорамол, қўй, эчки, туя, йилқи боқилади. Ахал вилояти ҳудудидан Ўрта Осиё т. й. ўтган, автомобиль йўллари бор. Ашхободда аэропорт мавжуд.