АФҒОНЛАР (ўзларини пуштун, патан деб атайдилар) — халқ, Афғонистоннинг асосий аҳолиси (10 млн. кишидан ортиқ, 1992). 19 млн. дан ортиқ киши (асосан кўчманчи ва ярим кўчманчилар) Покистоннинг шим.ғарбида яшайди. Қабила бирлашмалари сақланган (афридийлар, вазирлар, гилзойилар, дурронийлар ва б.). Пушту тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан мусулмон-суннийлар.