АФРОДИТА

АФРОДИТА — юнон афсонасида дастлаб ҳосилдорлик, кейинроқ севги ва гўзаллик маъбудаси. Афродита денгиз худоси ва денгиз саёҳатчиларининг ҳомийси ҳам эди. Афсоналарга қараганда, А. Денгиз кўпигида туғилган, асосий ибодатхоналаридан бири Қибрис о. нинг Пафос ш. да бўлган. Афродитага сиғиниш олдин Кичик Осиё, Қибрис о. ва б. оролларда кенг ёйилган бўлса, кейинроқ Болқон я. о. ва Юнонистонга тарқалган. Афродита қад. римликларда Венера деб юритилган.